Трамп: "Америка низо ва курашлар эмас, ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстлик тарафдори"
АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ минбаридан туриб, барча президентлар ўз давлатини биринчи ўринга қўйгани каби, у ҳам АҚШни доим биринчи ўринга қўйишини маълум қилди.
"Мен ҳукуматни тортиб олиш учун эмас, уни ўз эгасига, яъни халққа бериш учун сайландим. Ташқи сиёсатда биз суверенитетнинг бу асосий тамойилларини янгиламоқдамиз", - деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳукуматининг биринчи бурчи — халққа хизмат қилиш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш.
"АҚШ президенти сифатида мен Американи биринчи ўринга қўяман, худди сизлар, раҳбар сифтида ўз мамлакатларингизни биринчи ўринга қўйишингиз кераклиги каби", - дея таъкидлади Трамп.
Оқ уй раҳбарининг бу баёноти залда катта олқишлар билан кутиб олинди.
Шунингдек Дональд Трамп Қўшма Штатлар ҳудудий экспансияга эмас, "ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстлик" сари интилаётганини таъкидлади.
"Биз низо ва кураш эмас, ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстлик тарафдоримиз. Бизни мафкура эмас, натижа қизиқтиради. Биз умумий мақсадлар, манфаатлар ва қадриятларга асосланган реализм сиёсатини юритмоқдамиз", - деди Оқ уй раҳбари.
Шунингдек Трамп Америка ўз қарашларини бировларга тарғиб қилмоқчи эмаслиги, шунчаки бошқаларга ибрат бўлишни исташини айтиб ўтди.
Мавзуга оид
16:16
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024