Спорт | 10:10 / 21.09.2017
25143
2 дақиқада ўқилади

Ашхобод—2017. Ўзбекистон яна 4та олтин медаль олди ва 3-ўринда жойлашди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилаётган V Осиё ўйинларининг 20 сентябрь кунги баҳсларида 4 олтин медаль қўлга киритилди.

Шу кунги беллашувлар доирасида ўзбекистонлик полвонлар гиламга кўтарилишди ва жами 12та медаль олишди (4-4-4).

Олтин:
Шерзоджон Раҳимов
Ҳусниддин Рўзиев
Обидали Мавлонов
Раҳима Юлдошева

Кумуш:
Исломжон Қўлдошев
Элдор Неъматов
Шахноза Эргашева
Дилафруз Мамажонова

Бронза:
Одилжон Суюнов
Ҳусан Носиров
Файзулла Умматов
Ҳавасхон Жўрақўзиева

21 сентябрь куни яна 4 нафар ўзбекистонлик курашчи ғолиблик учун курашади. 

Хусусан, аёллар ўртасида -70 кг вазн тоифасида Гавҳар Худойқулова эронлик Роҳила Асқарийга қарши гиламга чиқса, 78 килограммгача бўлган вазнда Кумуш Юлдашева  ҳиндистонлик Сапна Шимкумар Найкар билан баҳс олиб боради.

Эркаклар ўртасида -73 кг вазн тоифасидаги Давлат Абраев туркманистонлик Нурёғди Жабборов билан беллашади, -66 кг вазн тоифасидаги Шаҳрам Аҳадовнинг рақиби кейинчалик маълум бўлади.

Туркманистон пойтахтида давом этаётган усти ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинларида Ўзбекистон делегацияси энди умумжамоа ҳисобида 3-ўринга кўтарилди (7-16-34). 

Рейтингда 53та олтин олишга улгурган мезбон Туркманистон пешқадам. Эрон термасининг олтинлари сони 10тага етган, Ўзбекистон ва Қозоғистон 7тадан олтин медалга эга.

Ўзбекистон рақиби Қозоғистондан 27 та кўпроқ медаль жамғаргани эвазига юқорироқда.

Аввалроқ МОҚ матбуот хизмати Ўзбекистон термаси бир қатор спорт турларида ўзининг иккинчи таркиби билан мусобақага йўл олгани ҳақида қайд этиб ўтганди.

Мавзуга оид