Ўзбекистон | 21:32 / 21.09.2017
57945
1 дақиқада ўқилади

Муборак газни қайта ишлаш заводида​ ҳалокат рўй берди

Қашқадарё вилоятидаги Муборак газни қайта ишлаш заводида фавқулодда ҳолат юз берди. Kun.uz'га маълум қилинишича, юз берган ҳалокатда 3 нафар ишчи ҳалок бўлган, шунингдек, тан жароҳати билан шифохонага етказилганлар ҳам бор.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Kun.uz мухбири Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати, Қашқадарё вилояти мутасадди вакиллари билан боғланди. Ходимларнинг айтишича, ҳалокатли ҳолат юз берган, аммо бу иш ўрганилмоқда ва тез орада ҳодиса сабаблари ошкор этилади.

Мухбир суриштирув бошлаганига узоқ вақт ўтганига қарамай, Муборак газни қайта ишлаш заводида нима юз бергани ва унда жабр кўрганлар бўйича расмий маълумот берилмади.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш ҳодиса жорий йилнинг февраль ойида ҳам юз берганди. Унда Фарғона шаҳридаги «Фарғонаазот» корхонасида портлаш юз бериб, бир неча киши ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид