ФВВ аҳолига кўллар устидаги музларда учмасликни тавсия этди
Ўзбекистон бўйлаб ариқ, дарё, кўл, ҳаттоки шаршаралар музлаши кузатилди.

Фото: Мингбулоқ тумани ҳокимлиги
Ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши ортидан республиканинг бир қатор ҳудудларидаги йирик дарёлар, кўллар, ҳаттоки шаршаралар музлаши кузатилди. Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига мурожаат қилиб, уларни огоҳликка чақирди.
Унга кўра, ушбу ҳудудларда аҳоли, айниқса, ёш болалар кўнгил очиш мақсадида коньки ва чаналарда учмоқда.
«Сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати анчайин илиқлашган бўлса-да, кўлларни қоплаган музлар эриб кетгани йўқ. Республика ҳудудларидаги кўлларнинг муз қопламалари қалин бўлмагани сабабли ёрилиш эҳтимоли юқори. Бу эса муз устида учаётганлар ҳаёти учун хавфли ҳисобланади», дейилади вазирлик хабарида.

Шу муносабат билан аҳоли кўллар устидаги музларда учмасликка чақирилди.
Бундан олдинроқ Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида ҳосил бўлган сунъий кўл музлаб, аҳолининг севимли масканига айлангани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 02:31
-
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди
Жаҳон | 01:40
-
NYT: Трампнинг оиласи апрел ойида камида 2 млрд долларга бойиди
Жаҳон | 01:09
-
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
Жаҳон | 23:40 / 14.05.2025
Мавзуга оид

21:30 / 25.08.2022
Бухоро вилоятида қамишзордаги ёнғинни ўчиришга 100 дан ортиқ қутқарувчи жалб этилди

19:36 / 24.07.2022
ФВВ фуқароларга қуёш уришидан сақланиш бўйича тавсиялар берди

16:19 / 16.07.2022
Ўзбекистонда аҳолини зилзила пайтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш учун мўлжалланган илова яратилди

14:29 / 25.01.2022