Муборак газни қайта ишлаш заводида юз берган фалокат бўйича расмий маълумот берилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Қашқадарё вилоятидаги "Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖда юз берган фақулодда ҳолат бўйича расмий хабар берди.
"2017 йилнинг 20 сентябрь куни “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ цехида газдан пропан ва бутан ажратиш қурилмасини тозалаш вақтида, эҳтиётсизлик оқибатида завод ишчиларидан 4 нафари газдан заҳарланган.
Натижада 3 нафар ходим – цех бошлиғи Аъзам Кулиев, операторлар Қудрат Тўраев ва Умрзоқ Ўринов биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай воқеа жойида вафот этишган.
Оператор Даврон Ботиров Муборак тумани марказий касалхонасига ётқизилган. Унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.
Мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва бу каби ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилиб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Комиссия томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига барча зарурий ёрдамларни кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда”.
Мавзуга оид
17:16 / 23.01.2023
ФВВ аҳолига кўллар устидаги музларда учмасликни тавсия этди
21:30 / 25.08.2022
Бухоро вилоятида қамишзордаги ёнғинни ўчиришга 100 дан ортиқ қутқарувчи жалб этилди
19:36 / 24.07.2022
ФВВ фуқароларга қуёш уришидан сақланиш бўйича тавсиялар берди
16:19 / 16.07.2022