Жаҳон | 22:44 / 21.09.2017
8350
2 дақиқада ўқилади

Порошенко-Трамп учрашуви: АҚШ Украинанинг Донбассда тинчликпарвар кучлар жойлаштириш таклифини қўллайди

Фото: Униан

Украина президенти Пётр Порошенко бугун АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди ва ҳар икки давлат раҳбарлари хусусан, Донбассда БМТ тинчликпарвар кучлари жойлаштирилиши масаласини муҳокама қилишди.

Украина президентининг баёнотига кўра, АҚШ Донбасснинг вақтинча босиб олинган барча ҳудудларида БМТнинг тинчликпарвар миссиясини жорий этиш борасидаги Украина таклифини қўллаб-қувватлайди. УНИАН мухбирининг хабар беришича, Порошенко бу ҳақда Нью-Йоркда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашув якунларига бағишлаб журналистлар олдида чиқиш қилганида айтиб ўтган.

«Муҳим бир позиция юзага келди, мен томонимдан 2015 йилдаёқ Украина шарқидаги босиб олинган ҳудудларда БМТ Хавфсизлик кенгаши мандати билан тинчликпарвар кучлар жойлаштириши кераклиги борасида илгари сурган таклифимни АҚШ тўлиқ қўллаб-қувватлади», — деди у.

«Мен таъкидлайман ва баёнот бераман: Украина шарқидаги бутун босиб олинган ҳудудларга, жумладан, назорат қилинмаётган Россия-Украина чегарасини қўриқлашга ҳам мандат берилиши, бунинг оқибатида Россия қўшинлари, қурол-яроғлари ва ҳарбий анжомларининг кириб келиш эҳтимолига тўсиқ қўйилиши борасидаги Украина позицияси чиндан ҳам тинчлик ўрнатилишига хизмат қилади», — деди Порошенко.

«Бизнинг бош мақсадимиз — босқинчиликдан халос бўлиш, (Донбасснинг босиб олинган ҳудуди устидан) Украина суверенитетини тиклаш ва Украина заминига тинчликни тезроқ келтиришдан иборат», — деган Украина раҳбари.

Мавзуга оид