Ўзбекистон | 23:23 / 21.09.2017
36007
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон билан чегара ҳақидаги шартнома Қирғиз парламентида биринчи ўқишда ратификация қилинди
Қирғизистон парламенти — Жогорку Кенгеш депутатлари қирғиз-ўзбек давлат чегараси ҳақидаги оралиқ шартномани ратификация қилишни биринчи ўқишдаёқ маъқуллашди, деб хабар беради 24.kg.
Муҳокамаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ҳужжатни қабул қилиниши ёқлаб, 86 депутатдан 84 нафари овоз беришган.
Парламентнинг фақатгина икки нафар депутати — бирболчилардан Миқтибек Абдилдаев ва «Ата Мекен» фракциясидан Наталья Никитенко қарши овоз беришган.
Жогорку Кенгеш йиғилиши кун тартибида 2017 йил 5 сентябрда Бишкекда имзоланган, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги қўшма чегара шартномасини ратификация қилиш масаласи турган эди.
Мавзуга оид
09:01 / 21.06.2024
Ўзбекистон ишлаётган эркаклар ва аёллар учун тенг имкониятлар тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилди
21:01 / 13.03.2024
Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенция ратификация қилинди
10:10 / 01.12.2023
Қозоғистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди
08:07 / 14.11.2022