Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
Қозоғистон парламенти Мажлиси Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегараси режими тўғрисидаги битимни ратификация қилди.
Фото: 123RF
Қонун лойиҳаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари - Чегара хизмати директори Ерлан Алдажуманов томонидан Мажлисга тақдим этилди. Унинг сўзларига кўра, келишув икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари томонидан 2024 йил 8 августда Остонада имзоланган.
«Келишувнинг асосий мақсади Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасидаги тартибни ҳуқуқий асосда белгилашдир», деди Ерлан Алдажуманов.
Ҳужжатда давлат чегарасини ҳимоя қилиш, одамлар, транспорт воситалари, юклар ва бошқа мол-мулкнинг чегарадан ўтиши тартиби белгиланган. Шунингдек, давлат чегараси орқали парвозлар, чегара ҳудудлари ва чегара сувларида иқтисодий ва бошқа фаолият масалалари ҳам қамраб олади.
«Ҳужжатда шунингдек, чегарадаги фавқулодда вазиятларни тартибга солиш механизмлари ҳам кўзда тутилган», деди у.
Алдажуманов сўзларига кўра, келишувнинг ратификацияси Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги тартибни аниқлаштиради, миллий хавфсизликни мустаҳкамлайди ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни оширади. Унинг таъкидлашича, ҳужжат ҳеч қандай салбий ижтимоий-иқтисодий ёки ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди. Шунингдек, келишувни амалга ошириш учун республика ва маҳаллий бюджетлардан қўшимча маблағлар талаб қилинмайди.
Ўзбекистон ушбу келишувни 2025 йил 26 январда ратификация қилган эди.