Жамият | 16:08 / 22.09.2017
11600
1 дақиқада ўқилади

Босқинчилар жиноят содир этилганидан сўнг қўлга олинди

Фото: Fotolia

2017 йилнинг 18 сентябрь куни тунги тахминан соат 04:30ларда, А.Ю.Р., С.Н.Т. ва К.Ш.А.лар босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган институтнинг олдида бўла туриб, фуқаро Д.Ш.Д.нинг ёнига келиб, уни қўл ва оёқлари билан уриб, бахоси 945 АҚШ доллари бўлган мол-мулки ва 1.200.000 сўм миқдоридаги пулларини эгаллаб олишган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “б” банди (босқинчилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид