Ким Чен Ин: Трамп Шимолий Кореяни йўқ қилиш ҳақидаги сўзлари учун катта ҳақ тўлайди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трампни "гангстер" деб атади ва Шимолий Кореяни йўқ қилиш ҳақидаги сўзлари учун қаттиқ пушаймон ейишини айтди. Шимолий Корея етакчисининг бу баёноти Корея марказий телеграф агентлиги сайтида чоп этилган.
Трамп БМТ Бош ассамблеяси доирасида Ким Чен Инни "бутунлай йўқ қилиш билан" таҳдид қилган.
Ўз навбатида, Ким Чен Ин Трампнинг бу сўзларини "уруш эълон қилиниши" деб атаган.
"БМТ минбаридан очиқчасига суверен давлатни "бутунлай йўқ қилиш" билан таҳдид қилган АҚШ президентининг руҳий носоғлом хатти-ҳаракати нормал фикрлайдиган одамларни огоҳлик ва совуққонлик ҳақида ўйлашга мажбур қилади", деб ёзган Ким Чен Ин.
"Мен АҚШ олий бош қўмондонини Шимолий Кореяни йўқ қилиш ҳақидаги сўзлари учун катта ҳақ тўлашга мажбур қиламан. Бу Трамп гапиришни яхши кўрадиган сафсаталардан бири эмас", деб қўшимча қилган Шимолий Корея етакчиси.
Унинг таъкидлашича, Трамп ўзи кутмаган оқибатларга дуч келади.
Мавзуга оид
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
20:15 / 27.10.2024