10:12 / 22.09.2017
17376

Самарқанд шаҳар ИИБ Қўриқлаш бўлими ходимлари қатор ўғрилик жиноятларини фош қилишди

Жорий йилнинг 28 август куни Самарқанд шаҳар ИИБ Қўриқлаш бўлими ходимлари сафдорлар Э.Норбеков, Ж.Солиев ва О.Пайзиевлар тунги соат 22.30ларда Самарқанд шаҳрида жойлашган “Шодиёна” кийим-кечак савдо марказида хизмат олиб бораётган вақтларида 71-сонли савдо дўкони эшиги калит танлаш йўли билан очилганлигини пайқаб қолиб, зудлик билан Самарқанд шаҳар Қўриқлаш бўлими Техник қўриқлаш марказига алоқа воситаси орқали хабар беришган. Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Қўриқлаш Бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, дўкон ичига кирилганида бир номаълум шахс дўкон ичида ўғрилик содир этиб, дўкон ичидаги молларни талон-торож қилаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланиб, техник қўриқлаш маркази тезкор ходимлари томонидан туман ИИБ навбатчилик қисмига топширилган. 

Ҳозирда туман ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

2017 йилнинг 30 август куни Самарқанд шаҳар ИИБ Қўриқлаш бўлими ходимлари сафдорлар Б.Хужматов, С.Суяров ва Э.Норбековлар тунги соат 23.40ларда Самарқанд шахрида жойлашган “Сиёб” савдо унитар корхонасининг автомашина эҳтиёт қисмлари савдо марказида хизмат олиб бораётган вақтларида 39-сонли савдо дўконидан бир номаълум шахс 1 дона автомашина олди ойнасини ва 1 дона автомашина шинасини ўғирлаб кетаётганлигини кўриб қолишган.

Улар зудлик билан Самарқанд шаҳар Қўриқлаш бўлими Техник қўриқлаш марказига алоқа воситаси орқали хабар бериб, ушбу шахсни ушлаш чораларини кўриб, уни далилий ашёлар билан ушлаб, техник қўриқлаш маркази тезкор ходимлари томонидан туман ИИБ навбатчилик қисмига топширилган. 

Ҳозирда туман ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Top