20:19 / 25.09.2017
10340

Ferrari илк марта дунёнинг энг қиммат брендлари рўйхатидан жой олди

Фото: motor.ru

Interbrand компанияси дунёнинг энг қиммат брендлари юзталигини тузди. 2017 йилда рўйхатдан Ferrari ҳам илк бор ўрин олди. Мутахассислар ҳисоб-китобларига кўра, италян автомобиль маркасининг қиймати 4,876 млрд долларни ташкил қилади ва бу унга рўйхатдан 88-ўринни олишга имкон берди.

Interbrand маълумотларига кўра, энг қиммат автомобиль бренди Toyota бўлиб, япон бренди рўйхатда 6-ўринни эгаллаган. Унинг қиймати 50,291 млрд долларни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 6 фоизга арзонлашган.

Дунёнинг энг қиммат бренди эса мана 5 йилдирки Apple бўлиб келмоқда. Бу бренд 184,154 млрд долларга баҳоланган. Рўйхатдан ўрин олган 5 та етакчи автомобиль бренди – Toyota, Mercedes-Benz, BMW, Honda ва Ford’нинг умумий қиймати Apple’никидан арзонроқ бўлмоқда.

Қуйида рўйхатдан ўрин олган автомобиль брендлари рўйхати берилган.

2016 йилги Interbrand рўйхатида янги автомобиль бренди Tesla бўлганди. У ўтган йилги рўйхатда охирги – 100-ўринни эгаллаганди. 2017 йилда эса бу бренд қиймати ўзгаришсиз қолганига қарамасдан, 2 поғонага юқорилаган.

Top