Марғилонда сайёр суд бўлиб ўтди
Марғилон шаҳрида ўтказилган "Қорадори 2017" тадбирида “Ёйилма” МФЙ Тўралар кўчасида истиқомат қилувчи Р.А. хонадонида гиёҳванд модда ўстириб келинаётгани аниқланганди. Ҳолат бўйича ўтказилган суриштирувлардан сўнг мазкур иш жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди томонидан ўтказилган сайёр судда кўриб чиқилди.
Сайёр судда ушбу холат маҳалладошлар иштирокида адолатли қонунлар қамровида муҳокама қилинар экан, инсон омили, соғлом муҳит барқарорлиги биринчи поғонага қўйилди. Р.А. ўзининг хатти-ҳаракатларини турмуш ташвишлари билан боғламоқда. Ташвишлари эса гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишга етаклаганмиш. Шунинг учун ўз томорқасида заҳри қотилни етиштираётган экан.
Гиёҳванд модда истеъмол қилиб, ким ҳаётда рўшнолик кўрибди? Сайёр суд иштирокчилари ушбу саволга ҳеч ким ва ҳеч қачон, деган жавобни айтишди. Р.А. ҳам ўз қилмиши оқибати оғирлигини тушуниб етди. Маҳалладошлар бу оиланинг ўзига яраша ўрни борлигини эътироф этишмоқда. Р.А. эса ҳаёт синовлари олдида бир қадар сабрсизлик қилиб, яхшидан ёмонни фарқлашда адашганлардан. Сайёр судда қўни-қўшнилар, яқин-атрофдагилар томонидан Р.А.нинг тўғри йўлга қайтиш имкони борлиги, соғлом муҳитда яшашига ёрдамлашишлари ҳақида билдирган фикрлари инобатга олинди.
Мамлакат қонунлари одамлар ҳаётда муносиб ўрин эгаллашлари, одамдайин умр кечиришларини таъминлашга асосланган. Мазкур ишни кўриб чиқишда ҳам жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг судьяси Мансур Ибрагимов томонидан инсон омилига олий сифат даражада қаралди. Илк бор гиёҳвандлик кўчасига қўйилган қадам кўпчилик ёрдамига қайтарилди.
Сайёр суд жараёнида фирибгарлик ҳолати билан боғлиқ иш ҳам кўриб чиқилди. Фирибгарликни ниқоб қилганлар аксарият ҳолатларда хорижга бориб, пул топиш пайидан бўлганларни ўз тузоқларига илинтиришмоқда. М.Ў. ҳам ана шундай алдовларга ишониб қолганлардан. Воқеа М.Ў. 2016 йилнинг июль ойида М.А.ни учратиб қолганида бошланган. Суд материалларида баён қилинишича, М.Ў. М.А.га хорижда ишлаш нияти борлигини айтади. М.А. Давлатёр исмли таниши борлигини, 6700 доллар берса, Жанубий Кореяга боришига ёрдам кўрсатиши мумкинлигини билдиради. М.А. ўғлини ҳам шу йигит орқали Кореяга юборганини эшитганидан кейин эса ўз ҳаракатларини қонуний амалга ошириш мумкинлигини ҳам унутиб қўйганди.
3 ойдан сўнг жўнаб кетиши ваъда қилинган М.Ў. орадан 5 ой ўтиб ҳам жавоб келмагач, бир неча бора М.А.нинг хонадонига боради. Бироқ, олинадиган жавоб бироз сабр қилиб туришдан иборат бўлади холос. Жанубий Корея сафарига бориш масаласида алданганига ишонган аёл мана энди масалага қонуний ечим топишни маъқул кўриб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожат қилган.
Сайёр судда 6700 долларни эгасига қайтариш учун М.А.га 15 кун муҳлат берилди. Маблағ шу муддат ичида қайтарилиши лозим. 5 октябрь куни эса жиноят иши бўйича Марғилон шаҳар суди қарор ижросига яна қайтади.
Суратлар: Аҳрор Зиё
Мавзуга оид
11:59 / 05.11.2024
Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
09:40 / 02.11.2024
Ҳиндистон Фарғонада халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этади
19:32 / 30.10.2024
Фарғонада жамоат транспорти йўл ҳақи оширилди
16:35 / 30.10.2024