Жамият | 08:24 / 04.06.2026
2951
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди

Фарғона вилоятининг Боғдод туманида жойлашган фермер хўжаликларидан бирида бахтсиз ҳодиса юз берди. Мембранали қопламали сув ҳавзасига тушиб кетган фуқаро ҳалок бўлди.

Фото: ФВВ / Видеодан кадр

Кеча, 3 июнь куни Фарғона вилояти Боғдод туманидаги фермер хўжаликларидан бирида инсон ўлими билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса содир бўлди.

Маълум қилинишича, мембранали қоплама асосида қурилган сув ҳавзасига тушиб кетган фуқаро чўкиб ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолатдан сўнг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари мембранали қопламали сув резервуарларидан фойдаланувчи фермерларни хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Таъкидланишича, бундай сув ҳавзалари атрофи тўсиб қўйилиши, огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши ҳамда уларга бегоналар ва болаларнинг яқинлашишига йўл қўйилмаслиги лозим.

Мутахассисларга кўра, хавфсизлик талабларига амал қилмаслик нафақат фермер хўжалиги ходимлари, балки атрофдаги аҳоли учун ҳам жиддий хавф туғдириши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид