23:11 / 26.09.2017
5697

Ford ўз машиналарининг тўлиқ электр версияга айлантирилишини эълон қилди

АҚШнинг Ford компанияси 2030 йилга қадар бутун моделлар қаторини электр версияга айлантиришини маълум қилди. 

Ford режаларида 2020 йилда юриш захираси 480 км га тенг электр кроссовер ва 2030 йилдан электр привод ва ёнилғининг муқобил турларида ишловчи двигателли автомобилларни оммавий ишлаб чиқариш бор.

Фото: kolesa.ru

"Биз иқлим ўзгариши инсоният учун жиддий хавф туғдирувчи воқелигини биламиз ва биз иссиқхона газларининг глобал чиқарилишини камайтириш бўйича катта режалар устида бутун дунё етакчилари билан ишлашни давом эттирамиз. Шу билан бирга янги дунё – онгли автомобиллар ва онгли муҳит, каршеринг, мультимодал ҳаракатланиш, дастур орқали чақиртирилувчи йўналиш таксилари дунёсига киришимиз эвазига атроф-муҳитни сақлашга улушимизни қўшиш имкони бор", деб айтган компаниянинг ижрочи директори Билл Форд. 

Фото: kolesa.ru

Моделлар қаторини модификациялашга йўналтириладиган сармоя миқдори 4,5 млрд долларни ташкил қилади. Бу эса яқин 5 йил ичида 13 та янги электр приводли моделларни ишлаб чиқаришни таъминлайди. Электрлаштириладиган моделлар рўйхати F-150 пикапининг гибрид версияси, Mustang спорт купеси, Transit Custom плагин-гибрид, полиция учун иккита гибрид моделни ўз ичига олган.

Бундан ташқари, 2021 йилда такси хизмати ва каршэрингда қўллаш учун гибрид приводли автоном шаттл (автобус) чиқарилиши кўзда тутилган.

Top