Авто | 18:47
577
2 дақиқада ўқилади

Узунлиги қарийб 6 метр — Америкадаги энг машҳур автомобил номи эълон қилинди

2026 йил бошидан май ойигача АҚШ ҳудудидаги энг машҳур янги автомобиллар рейтингида Ford F-Series пикапи етакчилик қилмоқда.

Ram 2500 Heavy Duty Фото: Dodge

Focus2Move хабарига кўра, ушбу автомобил савдоси йиллик ҳисобда 15,1 фоизга камайган бўлса-да, ҳали ҳам Америка бозорининг 4,5 фоизини эгалламоқда.

Ford F-Series - 1948 йилдан бери Ford Motor Company томонидан ишлаб чиқарилаётган афсонавий тўлиқ ўлчамли пикаплар сериясидир. Бугунги кунгача завод 40 миллиондан ортиқ шундай автомобилларни ишлаб чиқарган.

Иккинчи ўринни Chevrolet Silverado эгаллади, у ҳам тўлиқ ўлчамли пикап ҳисобланади. У 1990-йилларда ишлаб чиқарила бошланган ва бугунги кунда Америка бозорининг 3,6 фоизини эгаллайди.

Таъкидлаш жоизки, Ford F-Series ва Chevrolet Silverado замонавий версиялари бозордаги энг катта серияли автомобиллардан биридир. Шундай қилиб, F-Series моделининг кўпчилик версияларининг узунлиги 5800 мм дан ошади.

Ford F-Series ва Chevrolet Silverado конструктив жиҳатдан оддий енгил автомобилларга қараганда тўлақонли юк машиналарига яқинроқ. Шу билан бирга, иккала модел ҳам жуда қулай ва кундалик саёҳатлар учун фойдаланиш мумкин.

Умуман олганда, Америка автомобил бозорининг ўнта етакчиси қуйидагича:

  • Ford F-Series (сотувлар 15,1 фоизга камайган);

  • Chevrolet Silverado (-1%);

  • Honda CR-V (+2,5%);

  • Ram Pickup (+16,7%);

  • Toyota Camry (+13,4%);

  • GMC Sierra (-3,9%);

  • Chevrolet Equinox (-4,7%);

  • Tesla Model Y (+3,5%);

  • Nissan Rogue (+30,3%);

  • Toyota RAV4 (-40%).

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид