Жамият | 20:43 / 26.09.2017
14555
1 дақиқада ўқилади

Нобель мукофоти миқдори яна 1 млн доллардан ошди

Фото: © Pascal Le Segretain/Getty Images

Нобель мукофоти учун бериладиган пул миқдори жорий йилда ўтган йилдагига нисбатан 1 млн кронга (124,22 минг доллар) ёки 12,5 фоизга ошади ва 9 млн кронни (1,118 млн доллар) ташкил қилади. Бу ҳақда Нобель жамғармаси маълум қилди.  

Ушбу қарор 2017 йил 14 сентябрдаги йиғилишда қабул қилинган. Пул мукофоти ҳар бир номинацияда ошади.

2011 йилда Нобель мукофоти миқдори 10 млн кронга (1,5 млн доллар) етган бўлса, 4 йил аввал у "ноқулай иқтисодий вазият" сабабли 8 млн кронгача камайган. Швед кронаси курси пасайгани сабабли 2015 йилда бу миқдор 2001 йилдан бери биринчи марта 1 млн доллардан камроқ – 950 минг долларни ташкил қилганди.

Нобель мукофоти бериладиган ҳафта 2 октябрда физиология ва тиббиёт соҳасидаги совриндор номини эълон қилиш билан очилади. 3 октябрда эса физика бўйича, 4 октябрда кимё бўйича ғолиб номи эълон қилинади.

Мавзуга оид