Олимлар Миср эҳромларининг қандай қурилганига жавоб топишди
Узоқ вақтдан бери археологлар Бронза даври технологиялари билан дунёнинг етти мўъжизасидан бири – Мисрдаги Хеопс эҳроми қандай қурилганига жавоб тополмай келаётгандилар. 147 метрлик Катта эҳром ўрта асрларгача дуёнинг энг баланд иншоотларидан бири бўлиб келган. Энди эса мисршунослар эҳром қурилишида ишлатилган катта тош блоклари эҳром жойлашган Гизага 13 км узоқликдаги Турдан қандай етказилгани сирини очишди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.
Олимларнинг фикрича, оғирлиги 2,5 тонна келадиган 170 мингта оҳактош махсус қазилган каналлар орқали ёғоч қайиқларда ташилган. Улар Катта эҳром остида ташкил этилган гаванга келтирилган.
Бунинг жавоби эса милоддан аввалги 2600 йилдаги Хуфу фиръавнининг дафн қайиғига қўйилган қадимий папирус қоғозида аниқланди. Унда блоклар қандай ташилгани, Нил сувлари йўналтирилган каналлар қандай қазилгани ва улкан тўғонлар қандай барпо этилгани батафсил баён этилган. Ҳужжат 40 ишчидан иборат жамоага жавоб берган Мерер исмли назоратчи томондан имзоланган.
Бироқ археологлар катта масофаларни ҳисобга олган ҳолда блокларни ташиш борасида бир фикрга кела олмай қолганлар. Бу баҳсда якуний нуқтани Гиза ясси тоғи остида сув каналлари изларини топган Марк Лехнер қўйди. "Биз умумий кўринишда сув ҳавзаси ва эҳром остига олиб келган каналлар тармоғини чизиб чиқдик", деб айтган тадқиқотчи.
Мутахассислар жамоаси шунингдек блоклар ташилган қадимий қайиқларни ҳам тиклашган. Аниқланишича, улар ёғоч доскаларни бир-бирига зич қилиб арқон билан боғлаш йўли билан яратилган.
Мавзуга оид
16:05 / 17.10.2024
Мисрда дунёдаги энг қиммат музей очилди. Уни қуришга қарийб 20 йил вақт кетди
18:40 / 14.08.2022
Мисрнинг Гизасидаги қиптийлар черковида ёнғин оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
08:59 / 26.07.2020
Бўғилган Нил: Эфиопия Мисрни сувсиз қолдиришга қодир мегатўғонни қуриб битказди
20:28 / 01.11.2018