Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Эрдўған ўртасидаги учрашув 1,5 соатдан кўпроқ давом этди
Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасидаги музокаралар 1,5 соатдан кўпроқ давом этди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 21.10да Эрдўған қароргоҳида бошланган. Эрдўған Путинни автомобили ёнида кутиб олган. Сўнгра икки етакчи қароргоҳга йўл олишган.
Айни вақтда музокаралар кенгайтирилган тартибда давом этмоқда.
Аввалроқ маълум қилингандек, учрашувда Суриядаги вазият, Ироқ Курдистонининг мустақиллиги бўйича референдуми натижалари, "Турк оқими" ва "Аккую" лойиҳаларининг амалга оширилиши аҳволи ва икки томонлама кун тартибининг қолган масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилганди.
Таъкидланишича, бу учрашув Путин ва Эрдўғаннинг жорий йилдаги 5-учрашувидир. Март ва май ойларида Эрдўған Россияга келганди. Кейинроқ май ойида икки етакчи Пекинда "Бир камар, бир йўл" форуми ҳамда июлда Гамбургдаги G20 саммити доирасида учрашишган.
Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026