Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия А серияси. Марказий учрашувда «Милан» яна мағлубиятга учради
Италия А сериясининг 7-туридан ўрин олган марказий учрашувида «Милан» Римнинг «Рома»ни қабул қилди ва имкониятни бой бериб қўйди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмай қолганди, бироқ иккинчи бўлимнинг иккинчи қисмида, аввалига Эден Джеко ҳисобни очган бўлса, 5 дақиқа ўтиб, Алессандро Флоренци томонидан киритилган гол меҳмонлар ғалабасинни мустаҳкамлади.
Ушбу ғалабадан кейин «Рома»нинг 6 учрашувда (қолганлар битта учрашув кам ўтказган) тўплаган очколари сони 15тага етди ва жамоа турнир жадвалида 15 очко тўплаб, 5-ўринда бормоқда. «Милан» эса 7 учрашувда 12 очко тўплаб, 7-поғонани банд этган.
Италия А серияси, 7-тур
Милан – Рома 0:2 (0:0)
Голлар: Джеко (72), Флоренци (77).
Милан: Доннарумма, Бонуччи, Романьоли, Родригес, Мусаккьо, Чалханўғлу, Кессиэ, Биглия, Борини (Бонавентура, 84), Андре Силва, Калинич (Кутроне, 79).
Рома: Алиссон, Манолас (Жезус, 86), Коларов, Бруно Перес, Фасио, Стротман (Пеллегрини, 30), де Росси, Флоренци, Наингголан, Эш-Шааравий (Жерсон, 78), Джеко.
Огоҳлантиришлар: Чалханўғлу (33), Джеко (51), Биглия (62).
Четлатиш: Чалханўғлу (80).
Мавзуга оид
23:45 / 06.10.2025
«Барселона» ва «Милан»га чемпионат ўйинларини хорижда ўтказишга рухсат берилди
11:12 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
18:58 / 21.06.2025
Элдор Шомуродов атрофидаги миш-мишлар. У ёзда «Рома»ни тарк этадими?
20:32 / 06.06.2025