Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг «Рома» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ёзги трансфер ойнасида янги клубга ўтиши мумкин. Рим клуби раҳбарияти футболчининг кетишига қарши эмас, чунки Шомуродовнинг амалдаги шартномаси 2026 йил июнида якунланади.
АҚШ чемпионати
Дастлаб Франциянинг L’Équipe нашри ўзбекистонлик футболчи номи ошкор этилмаган Америка клубидан расмий таклиф олгани ва ҳозирда музокаралар олиб борилаётгани ҳақида ёзди.
Ҳужумчининг MLS’га кўчиб ўтиши борасидаги миш-мишлар илгари ҳам тарқалганди. Ўтган йили АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби унга қизиқиш билдирган, бироқ трансфер номаълум сабабларга кўра амалга ошмаганди.
Шунингдек, Элдорга Канаданинг «Торонто» клуби ҳам қизиқиш билдирганди.
Туркия чемпионати
Пайшанба куни машҳур журналист Якуб Чинор ўзининг Х’даги саҳифасида Шомуродов Истанбулнинг «Башакшеҳир» клуби билан шартнома имзолаш учун Туркияга етиб боргани ҳақида хабар берди.
Манба футболчи айни пайтда Истанбулда бўлиб турганини, у клуб билан ҳар томонлама келишувга эришгани ва яқин кунларда расмий шартнома имзоланиши кутилаётганини қайд этган.
«Башакшеҳир» «Рома» билан тўғридан тўғри боғланиб, футболчининг хизматлари учун 7 миллион евро миқдорида тўлов таклиф қилган.
Аввалроқ Туркиянинг Gazetaarena нашри ҳам 29 ёшли ҳужумчи «Башакшеҳир» билан шартнома имзолашга яқин тургани ҳақида ёзганди. Шунингдек, футболчига Туркиянинг бошқа клублари: «Галатасарой», «Фенербаҳче», «Бешиктош» ва «Трабзонспор»дан ҳам таклифлар бўлган.
Франция чемпионати
Франциянинг машҳур нашри Footmercato’нинг хабар беришича









