Ўзбекистон | 21:30 / 05.10.2017
18675
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: «Атамбоев билан делегацияларимизнинг адвокати бўлиб ишламоқдамиз»

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбоев билан икки мамлакат делегацияларининг адвокати бўлиш ишлашаётгани айтиб ўтди. 24.kg’нинг ёзишича, бу ҳақда у бугун Тошкентда Қирғизистон президенти билан кенгайтирилган таркибда бўлиб ўтган учрашувлар мобайнида айтган.

Мирзиёевнинг сўзларига кўра, сўнгги 25 йил ичида давлатлар ўртасида бу қадар дўстона алоқалар бўлмаган. Шавкат Мирзиёевнинг ишончига кўра, бунга сабаб — Алмазбек Атамбоевнинг оқилона сиёсати ва у туфайли томонлар ҳамкорликка ва бугун имзоланадиган битимларга эришишган.

«Биз барча тўсиқларни олиб ташлаш учун яна 5–6та битим ҳақида келишиб олмоқдамиз. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик борасида гапириладиган бўлса, сўнгги ярим йилда мамлакатларимиз ўртасидаги товар айланмаси 8–10 баробарга ошди. Ҳаммасига сабаб икки давлат раҳбарларида келишилган нарсаларни амалга ошириш учун сиёсий ирода бор. Бугун бизнес-форумда 200 миллион долларга яқин суммада шартномалар имзоланди. Бироқ бу катта, қунт билан бажариладиган, жиддий ишларнинг бошланишидир. Мен буни жуда қадрлайман», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Биз, икки президент делегация аъзоларининг адвокатимиз. Улар ҳамжиҳатликда натижа учун ишлашни бироз унутишган, бироқ энди кўникиш керак», — деди Ш.Мирзиёев.

«Биз ўз вазирларимизга битимга чиқишлари учун қатъий топшириқ бердик. Бир ой-бир ярим ойдан кейин яна учрашганимизда, барча масалалар ечилган бўлиши учун. Халқларимизнинг менталитети ва маънавияти яқин. Биз битта тилда гаплашамиз, бўлишадиган нарсамиз йўқ. Биз бугун ҳамма нарса ҳақида келишиб олдик, деб ўйлайман. Агар тоза формал масалалар ёки тушунмовчиликлар бўлса, бугун кечқурунгача ҳаммаси ечилиши керак. Биз келишиб олдик, агар лозим бўлса, эртага эрталаб яна йиғилиб, масалаларнинг охиригача ҳал қиламиз», — дея сўзларини якунлаган Мирзиёев.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти