Фан-техника | 19:10 / 06.10.2017
19366
2 дақиқада ўқилади

Google Pixel 2, iPhone X, iPhone 8, Galaxy S8 ва HTC U11 характеристикалари таққоси

Фото: BGR

Pixel 2 телефонини тақдим этиб, Google шундоқ ҳам ажойиб смартфонни янада яхшироқ қилиш мумкинлигини кўрсатиб берди. Янги телефон асосий рақобатчилари билан солиштирилганда нечоғлик яхши эканлигини Лейфхакер сайти таҳлил қилиб чиқди.

Ички қисмлари бўйича Pixel 2 ва Pixel 2 XL Apple ва Samsung’нинг энг яхши телефонларидан асло қолишмайди. Google янги қурилмаларини юқори самарадорли процессор Snapdragon 835, такомиллаштирилган дисплейлар ва эҳтимолки, смартфонлар бозоридаги энг яхши камера билан таъминлаган.

Таассуфки, камчиликларсиз из битмабди: Apple’нинг кетидан бу компания ҳам қулоқликлар учун анъанавий туйнукдан воз кечибди. Pixel 2’нинг кичиги экрани атрофида эса қуролланмаган кўз билан гардиш кўзга ташланади ва бунинг оқибатида телефон худди аввал ишлатилгандек таассурот уйғотади.

Google’дагиларнинг умид қилишларича, янги телефонларнинг асосий устунлиги — сервислар ва дастурий таъминотда. Хусусан, компания сунъий интеллект ва машина ўқуви имкониятлари билан очиқчасига мақтанмоқда.

Ҳозирча 2017 йилда ишлаб чиқарилган смартфонлардан қай бири энг яхшиси эканлигини таъкидлаш учун эрта. Бироқ, Google бошқа йирик ишлаб чиқарувчилар учун рақобат ҳосил қила олди. Бу йилнинг асосий флагман телефонларини ушбу жадвал орқали таққослаб олишингиз мумкин.

Мавзуга оид