Жаҳон | 18:25 / 06.10.2017
15638
1 дақиқада ўқилади

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреати Трамп ва Ким Чен Инга чақириқ билан чиқди

Бугун Нобель тинчлик мукофотига сазовор бўлган Ядро қуролини тақиқлаш бўйича халқаро кампания (ICAN) раҳбари Беатрис Фин АҚШ ва Шимолий Корея етакчилари Дональд Трамп ҳамда Ким Чен Инга ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидидан воз кечиш бўйича чақириқ билан чиқди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Беатрис Фин. Фото: DW

Беатрис Фин Трамп ва Ким Чен Инга қандай мурожаат билан чиқиши мумкин экани ҳақидаги саволга жавоб қайтариб, шундай деди: "Ядро қуроли ноқонуний ҳисобланади. Ядро қуролига эга бўлиш ноқонуний. Ядро қуролидан фойдаланиш бўйича таҳдидлар қонунга зид. Ядро қуролига эга бўлиш, ядровий қуролларни янада ривожлантириш ноқонуний, бу ишларни тўхтатиш керак".

ICAN ядро қуролини тақиқлашни қўллаб-қувватловчи 100 дан ортиқ мамлакатнинг ўзига хос коалициясидир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид