18:30 / 08.10.2017
20824

Автомобилларнинг онлайн-сотувлар бозорида нима гаплар?

Фото: Reuters

Массачусетс штатидаги CarGurus жамоаси автомобиллар сотуви билан шуғулланувчи сайтни йўлга қўйди. Ушбу сайт тез орада рўйхатдан ўтган дилерлар сонига кўра, Америка бозорига айланади ва IPO'га "Яндекс" Auto.Ru'га сарфлагандан 8-9 баробар қимматроқ нархда чиқади. Forbes шу ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.

CarGurus 8,9 фоизли free-float билан pre-IPO кимошди савдосига 1,37-1,58 миллиард доллар (бир акция учун 13-15 доллар) атрофидаги нархда чиқади. Автомобиллар ҳақидаги сайт устида ишлаш учун қандай қилиб тахминан 140 миллион доллар жалб қилиш мумкин? CarGurus тажрибасининг кўрсатишича, бунинг учун машиналарни яхши тушуниш ёки интернетни матн, видео ёки инфографика билан "портлатиш"га қодир креаторни топишнинг ўзи етарли эмас. 

Энг тушунарли ғоя - жараёнга банкларни жалб қилиш - амалга ошди. CarsDirect сервиси автомобилга буюртма берган фойдаланувчига қўнғироқ қилади, шундан сўнг дилер, молиялаштириш ва trade-in имкониятларини излайди. Қўллаб-қувватлаш хизматига харажат қилади, кредит хизматлардан эса олади. Асосан онлайн-заёмлар томон ривожланади, албатта, бу сервис нуфузига бироз таъсир кўрсатади - айтишларича, сервис мижозларга бошқа ёрдам бермаяпти, заёмлар ва лизинг хизматларини сотмоқда. CarsDirect инвесторлар орасида шуниси билан машҳурки, у бошида, яъни 20 йил аввал, 297 миллион доллар венчур маблағларни жалб қилган ва ўшандан бери ўсиш билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келмади. Таъкидлаш жоизки, ойига 2,5 миллион фойдаланувчи CarsDirect орқали машинага кредит расмийлаштириш устида ўйламоқда. 

Cars.com автомобиллар биржаси бирйўла беш сайтни бирлаштиради - Cars.com, Auto.com, DealerRater.com, NewCars.com ва PickupTrucks.com. Шу тариқа реклама сотувига аудиторияни мақсадли  йўналтириш ва афтидан, трафикни жалб қилиш осон. Бир ойда сайтга 14,5 миллион ноёб фойдаланувчи жалб қилинади. Ўтган йили Cars.Com биржаси Tegna таркибидан чиқди ва бунинг учун 650 миллион доллар билан ҳисоблашди ва энди реклама сотувидан тушган пулларни ўз ривожига йўналтирмоқда. Cars.Com 3,1 йиллик даромад ва 1,32 соф актив билан савдо қилмоқда. Бу автомобиллар сотувига мўлжалланган креатив соҳа учун кўпми ёки кам - юзабилити, контент, шунингдек бу лойиҳаларнинг асосий вазифаси - даромадли битимлар ҳақида истеъмолчига хабар бериш қандай амалга оширилиши нуқтаи назаридан баҳолаш лозим. Cars.Com фойдаланувчилари кўп бўлса-да,  NYSE'да ҳаммаси яхши, бу энг барқарор қоғозлардан бири, капитализация — 2 миллиард доллар. Автомобиллар биржасининг асосий активи - фойдаланувчиларда "Cars.Com автони тез муддатда, 2-3 кунда сотиш учун айни муддао" эканлиги борасида шаклланган фикр. 

Шундай бўлса-да, ҳатто кўп сонли ноёб фойдаланувчи тўпланса ҳам, инвестор сайтга катта пул киритишни исташи аниқ эмас. Нима учун 15 миллиондан ортиқ ўқувчиси бўлган AutoTrader, KBB.Com ва Yahoo! Autos каби сайтлар ҳануз кенг оммаган нотаниш? Уларнинг NYSE ва NASDAQ'да йўқлиги сабабларидан бири фонд биржаларида савдо қилувчи акционерларнинг аксариятини ахборот воситалари билан боғлиқ лойиҳаларга маблағ киритишга жалб қилиш қийинлигидадир, бу ҳатто машиналар каталоги бўлса ҳам. 

Хорижий стартаплар сотувчи ва харидорни жамоловчи ахборот қидирув хизматларидан айнан автомобиллар биржасини яратишга ҳаракат қилишади. Бошқа бир изоҳ, эҳтимол, IPO'га ривожланаётган компаниялар чиқашидадир, булар эса фурсатни қўлдан бой беришган. Бироқ замонавий автомобиллар биржаларининг асосий фарқи қидирув технологиясининг ноёблигида эмас, ликвидлигидадир, бу харид ва сотувнинг енгиллиги, шаффофлигидадир.

Ликвидлик ва шаффофлик - фақатгина баъзи замонавий Америка автомобиль биржаларида кўриш мумкин бўлган, лекин қатор муваффақиятли муқобилларда, масалан, бошқа мамлакатлардаги биржаларда бўлмаслиги мумкин бўлган ажойиб уйғунлик. Масалан, Хитойда ҳам Cars.Com'нинг муқобиллари бор, жумладан Autohome. У қадар шаффофлиги билан ажралиб турмайдиган Autohome бир акция учун 25 доллардан 60 долларгача ўсди (капитализация 6,95 миллиард доллар), шу жумладан, тўловчи уникумлар сонининг 27 фоизга ўсиши эвазига.

Автомобиллар биржасининг ликвидлиги (харид ва сотувнинг енгиллиги) ҳар доим ҳам фойдаланувчилар сонига боғлиқ бўлмайди. 

2014 йилда жойлаштирилган, lock-up вақтида (IPO'дан кейинги давр, унда компания акциялар иштирокидаги операцияларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлмайди) нархи икки баробарга ўсган TrueCar автомобиллар сайтининг статистикасига кўра, бу ерда мутлақ баландлик асосийси эмас. TrueCar ҳар ой 2,7 миллион уникумларни жалб қилади, бироқ уларнинг сони камайиши ҳам нархнинг пасайишига олиб келмади. Соҳада рақобат кучайиб боргани сари фойдаланувчилар сони йилига 19 фоизга камайди, лекин сайт молиялаштиришни қўллашда давом этди, масалан, сўнгги SPO давомида 148,5 миллион доллар жалб қилинган. Бу ҳолатда юқори ликвидлик сабаби TrueCar жамоаси ривожлантиришнинг уддасидан чиққан рақботбардош устунликликларнинг мавжудлигидадир. Устунлик жиҳатларининг асосийси - узоқ муддатли обунага дилерларни жалб қилиш имкони. Салбий EBITDA'га қарамай, капитализация салмоқли 1,6 миллиард долларни ташкил қилади. Афтидан, капитализациянинг бундай юқори баҳоси 13 мингдан зиёд синалган дилерларнинг салмоқли тармоққа кириши билан изоҳланса керак. 

CarGurus муваффақиятининг асосий сабаби икки кўрсаткичнинг мунтазам ошишига асосланади: фаол сотувчилар ва салоҳиятли харидорлар сони. 

Сайтда рўйхатдан ўтган барча дилерларни ҳисоблайдиган бўлсак, уларнинг сони - 40 минг атрофида. Таъкидлаш жоизки, Американинг ўзида бу бизнесда атиги 43 минг ташкилот ва алоҳида ишбилармон банд. Нима учун бунга эътибор қаратилмоқда? Чунки сотувчиларнинг аксарияти, албатта, Америкада жойлашган, бироқ компания халқаро экспансия ўтказмоқда: 2014 йилда - Канада бозори, 2015 йилда - Буюк Британия, 2017 йилда Германиядан даромад ола бошлади. 

2017 йилнинг 12 октябрида CarGurus биринчи марта NASDAQ биржасига чиқмоқда. Биз бу жойлашувни pre-IPO  кимошди савдосида қимматбаҳо қоғозларни харид қилиш ҳисобига портфелни диверсификация қилиш имконияти деб биламиз. Савдо ғоясининг моҳияти - жойлашувдан бир кун олдин бозорнинг йирик иштирокчилари учун ташкил этилувчи кимошди савдосида қимматбаҳо қоғозларни харид қилишда. Бундан мақсад - тахминан 3-4 ойдан кейин даромад олиш.

Top