Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан Сочида учрашади
11 октябрь куни бошланиши режалаштирилган МДҲ саммитидан аввал Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг алоҳида тор доирада учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Федерация президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистларга маълум қилган.
Ушаковнинг айтишича, икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро учрашувида сиёсий, савдо-иқтисодий муносабатларга тўхталиб ўтилиши белгиланган. Шунингдек, президентлар ҳарбий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳадаги келишувларни муҳокама этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак мажлисига тайёргарлик кўриш жараёнини муҳокама қилиш учун Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 10 октябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган йиғилишда қатнашади.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026