МДҲ саммити кенгайтирилган таркибда давом этмоқда
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитининг тор доирадаги учрашуви якунланди. Давлат раҳбарлари муҳокамаларни кенгайтирилган таркибда давом эттирмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мажлисда Ҳамдўстлик мамлакатларининг Парламентлараро ассамблеяси фаолиятини такомиллаштириш масаласи муҳокама қилиниши белгиланган. МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг Оила институти ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш бўйича баёноти, Ҳамдўстликда 2019 йилни Китоб йили, 2020 йилни 1941-1945 йиллардаги улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги йили, деб эълон қилиш ҳақида қарор, шунингдек, Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бошқа ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашувида Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди, 2018 йилда МДҲга раислик қиладиган мамлакат масаласи кўриб чиқилиб, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
16:12 / 22.11.2024
Танзила Норбоева Россияда МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеясида иштирок этди
14:04 / 08.11.2024
МДҲ давлатлари 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқади
16:41 / 03.11.2024
Ўзбекистон рус тили бўйича халқаро ташкилот тузиш тўғрисидаги шартномага қўшилди
14:50 / 31.10.2024