Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда тарбия масалаларига бағишланган халқаро конференция ўтказишни таклиф қилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сочида ўтказилаётган МДҲ аъзо давлатлари раҳбарларининг саммитида нутқ сўзлаб, кун муҳокамасига қўйилган мавзулардан бири, оила институти ва анъанавий оилавий қадриятлар бўйича билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
"Замонавий глобаллашув шароитида биз ҳар бир давлатчилик асосида турган фундаментал қадриятлар ҳақида унутмаслигимиз лозим. Ўсиб келаётган ёш авлод айнан оилада руҳий тарбия олиб, масъулиятли бўлиб, атрофдаги воқеаларга бефарқ бўлмасликни ўрганади. Мана шу муҳим йўналишда тўпланган тажрибаларни алмашиш мақсадида келаси йил Ўзбекистонда "Ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда оила ва ўзини ўзи бошқариш органларининг роли” мавзусида халқаро конференцияни ташкил этишни таклиф қиламан”, деб фикр билдирди президент.
Шавкат Мирзиёев нутқининг сўнгида МДҲ раислиги Тожикистонга ўтаётгани муносабати билан Эмомали Раҳмонга табрик сўзларини етказди.
Мавзуга оид
19:50 / 26.12.2025
МДҲ мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларда деярли тўлиқ миллий валюталарга ўтди
17:48 / 22.12.2025
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
17:47 / 01.11.2025
Ўзбекистонлик қаҳрамон: Сочидаги ёнғинда ҳайдовчи йигит она-боланинг ҳаётини қутқариб қолди
09:45 / 17.10.2025