Жаҳон | 20:20 / 12.10.2017
11657
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ЮНЕСКОдан чиқишини маълум қилди

Фото: AP

АҚШ ЮНЕСКОни ушбу ташкилотдан чиқиши ҳақида хабардор этди, дея маълум қилган Давлат департаменти.

"Бу қарорни қабул қилиш осон кечмади. У АҚШнинг ЮНЕСКОдаги аъзолик тўловлари бўйича қарздорлиги ошиб бораётгани, ташкилотни фундаментал ислоҳ қилиш зарурлиги ва ЮНЕСКОдаги Исроилга қарши кайфият сақланиб қолаётгани билан боғлиқ ташвишларни акс эттиради", - дейилади Давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Науэртнинг баёнотида.

Қарор 2018 йилнинг 31 декабрь куни кучга киради. Бироқ Вашингтон ташкилотда кузатувчи мақомида қолади.

ЮНЕСКО раҳбари Ирина Бокова Вашингтоннинг бундай қароридан афсусда эканини билдирди. Унинг эслатишича, 2011 йилда, Вашингтоннинг ташкилотдаги молиявий иштироки тўхтатилгач, у “ЮНЕСКО АҚШга ҳеч қачон жуда ҳам керак бўлмагани, ҳамда АҚШ ҳам ташкилот учун ҳеч қачон муҳим ўрин тутмагани” ҳақида гапирган.

"Бу ҳақиқат бугун янада аниқроқ кўринди. Экстремизм ва терроризмнинг ўсиши эса тинчлик ҳамда эркинлик учун, ирқчилик ва антисемитизм билан кураш шароитида узоқ муддатли янги қарорларни талаб қилмоқда", - дея таъкидлаб ўтди у.

ЮНЕСКО – БМТнинг таълим, илм-фан ва маданият масалалари учун жавоб берувчи ихтисослаштирилган муассасаси бўлиб, 1945 йилда ташкил этилган. Унинг бош қароргоҳи Парижда жойлашган. ЮНЕСКО таркибига қарийб 200 давлат киради.

Мавзуга оид