201 млн. сўм ва 10 минг долларни алдаб олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган фирибгар қўлга олинди
Шайхонтоҳур туманида Шайхонтоҳур туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда Қозоғистон Республикасидан буғдой маҳсулотларни олиб келишни ваъда қилиб, 201.000.000 сўми ва 10.800 АҚШ долларини алдаб олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган фирибгар қўлга олинди.
Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Шайхонтоҳур туманида 2016 йил май ойида, 1973 йилда туғилган, Яккасарой тумани, Ўрикзор кўчаси 142-уйда яшовчи Й.Б., Фурқат кўчасида жойлашган «Цирк» олдида, 1971 йилда туғилган, Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Н.Тожакбаров кўчасида яшовчи А.И.га Қозоғистон Республикасидан буғдой маҳсулотларини олиб келишни ваъда қилиб, 201.000.000 сўм ва 10.800 АҚШ долларини олиб, ўз эхтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланиб, ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Й.Б.га нисбатан Юнусобод туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
11:04 / 26.06.2024
Тошкентда гул дўконида жанжал уюштирган шахсга жиноят иши очилди
08:16 / 20.06.2024
Тошкентда Matiz йўл ўртасидаги бетон устунга бориб урилди
08:03 / 25.03.2024
Тошкентда учта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
22:54 / 23.11.2023