АҚШда Disney мультфильмидаги каби антиқа от тури етиштирилди
АҚШда Disney киностудияси мультфильмидаги учқур от кўринишидаги от тури чиқарилди. Бу отнинг тумшуғи анча эгилган ҳолда бўлиб, у катта бурун тешиклари ва катта кўзларга эга. Ветеринарлар бу от хусусида бонг урмоқдалар: уларнинг фикрича, ушбу отда ноодатий кўриниши туфайли нафас олишда муаммолар чиқади. От эгалари эса бунинг аксини таъкидлаб, от соғлиғида ҳеч қандай муаммоларга дуч келмаслигини айтмоқдалар. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Бу от араб зотига мансуб бўлиб, у Вашингтондаги фермада етиштирилган. Ферма эгалари отни "мукаммалликка қадам" деб аташмоқда. Унинг нархи миллионлаб долларга баҳоланмоқда.
Мутахассислар бу каби "тажрибалар"га қарши чиқишмоқда. Британиялик ветеринар Тим Гритнинг таъкидлашича, араб отлари тумшуғи эгилганроқлиги билан маълум бўлса-да, бироқ бу отнинг тумшуғи "ҳаддан ташқари эгилворилган". Унинг қўшимча қилишича, бу турдаги деформациялар билан отнинг итларга нисбатан нафас олиши қийин бўлади. Бундай тажрибалар итларда ҳам ўтказилмоқда.
"Итлар одамлар каби оғзи билан нафас ололади, бироқ отлар фақат бурни билан нафас олади. Фикримча, бу отнинг жисмоний фаоллиги чекланади", деб айтган мутахассис.
Мавзуга оид
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024