Фан-техника | 19:50 / 15.10.2017
9204
1 дақиқада ўқилади
Ҳаваскор муҳандис портатив рельсотрон қуролини яратди
Америкалик ҳаваскор муҳандис ўз гаражида ўзи ўқланувчи портатив рельсотрон қуролини яратди. Ихтирочининг айтишича, SR-1 деб номланган қурол 6х19 мм калибрли ўқлар билан отади. Рельсотрон учта патронга мўлжалланган ўқдон билан жиҳозланган, унинг аккумуляторини қувватлаш учун 15-30 сония вақт кетади.
Қурол мис, пўлат, титан, вольфрам стерженлар ҳамда тефлон снарядлар ёрдамида плазма билан ўқ узади. Муҳандиснинг айтишича, рельсотрон ўқи электр энергияси ҳисобигагина тезлашмайди: ўққа бошланғич тезланиш пневматик тизим ёрдамида берилади. Рельсотрон шуруповёртда қўлланадиган 20 вольтли аккумуляторлар ҳисобига қувватланади.
Ҳозирда бир қатор давлатлар, жумладан, АҚШ, Россия ва Хитой рельсотрон яратиш устида иш олиб бормоқда.