Жаҳон | 20:20 / 11.02.2019
26874
1 дақиқада ўқилади

Хитой дунёдаги энг кучли денгиз қуролини синовдан ўтказди

Фото: U.S.Navy/wikipedia

Хитой дунёдаги энг кучли денгиз қуролини синовдан ўтказди. Бу қурол 2020-йиллар ўрталарида қуролланишда пайдо бўлиши мумкин.

CNBC телеканалининг маълум қилишича, гап хитойликлар биринчи марта ҳарбий кемага ўрнатган рельсотрон ҳақида бормоқда. Порох ўрнига электр магнит энергияни қўлловчи янги қурол яхши натижалар кўрсатган. Синовлар 2023 йилда якунланиши кутилмоқда.

Хитой рельсотронидан отилган снаряд сониясига 2,5 км тезлик билан учиб, 200 км узоқликда жойлашган объектни нишонга олиши мумкин. Маълум қилинишича, Вашингтонда жойлашган бундай рельсотрон замбарагидан отилган снаряд Филадельфияга 90 сониядан камроқ вақт ичида етиб боради. 

Таъкидланишича, америкаликлар ҳам шундай қурол устида иш олиб боришмоқда, бироқ хитойлик ҳамкасбларидан анча ортда қолганлар. 

Мавзуга оид