"Дунёнинг энг бефойда аэропорти" биринчи мунтазам рейсни қабул қилди
Журналистлар томондан "дунёдаги энг бефойда аэропорти" деб аталган, Авлиё Елена оролидаги аэропорт илк мунтазам йўловчи рейсини қабул қилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
"Илк йўловчилар Авлиё Елена аэропортида самолётдан чиқмоқдалар. Барчамиз учун муҳим он", деб айтилган маҳаллий сайёҳлик компанияси хабарида.
Буюк Британиянинг денгизорти ҳудудидаги бу аэропортни қуриш 320 млн еврога айланган. Аэропорт қуриб битказилгач, ундаги камчиликлар сабабли катта самолётларни қабул қила олмаслиги аниқланган. Чипталарга талаб ҳам катта бўлмаган.
Аэропортга илк тижорий рейс у очилгандан бир йил ўтибгина – 2017 йил май ойида келган. 14 октябрда эса аэропорт Йоханнесбургдан SA Airlink компаниясининг лайнерини қабул қилди ва бу аэропорт қабул қилган илк мунтазам йўловчи рейси бўлди.
ЖАР авиакомпаниясининг хизматларидан 78 киши фойдаланган, самолёт парвози 6,5 соатни эгаллаган. Компанияда самолётлар ушбу аэропортга ҳар ҳафта учишига ваъда берилган.
Авлиё Елена ороли Атлантика океанида жойлашган бўлиб, Британиянинг денгизорти ҳудуди ҳисобланади. Наполеон Бонапарт Ватерлоодаги урушда мағлуб бўлгандан сўнг айнан шу оролга сургун қилиниб, ҳаётининг сўнгги кунларини шу ерда ўтказган.
Мавзуга оид
20:03 / 18.11.2024
Европанинг энг гавжум аэропорти номи эълон қилинди
19:31 / 14.11.2024
Аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг доллар олган ходим ушланди
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
07:37 / 26.10.2024