Вьетнамдаги сув тошқинлари қурбонлари сони ортмоқда
Вьетнамнинг марказий ва шимолий қисмида кузатилаётган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 68 киши кишини ташкил қилмоқда. 34 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда ITV News телеканали хабарида айтилди.
Шунингдек, табиий офат оқибатида 32 киши жабрланган. Кучли тропик ёмғирлар ортидан юзага келган табиий офат оқибатида 34 мингга яқин уй шикастланган ёки вайрон бўлган. 230 мингдан ортиқ уй жониворлари ҳалок бўлган, гуруч экилган 22 минг гектардан ортиқ майдон сув тошқинлари остида қолган.
Сув тошқинидан Тханьхоа ва Нгеан, шунингдек мамлакат шимолидаги Шонла, Хоабинь, Йенбай провинциялари энг кўп зарар кўрган. Мазкур ҳудудларда 1,2 мингта уй вайрон бўлган, автомобиль йўллари бузилган.
Минглаб маҳаллий аҳоли вакиллари ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Электр ва алоқа тармоқлари ишдан чиққан. Сел келиши хавфи туфайли поездлар ҳаракати ҳам чекланган.
Мавзуга оид
20:45 / 10.11.2024
БМТ: Жанубий Судандаги сув тошқинлари ярим миллионга яқин одамни бошпанасиз қолдирди
17:58 / 10.11.2024
Испанияда оммавий норозилик намойишлари: аҳоли Валенсия ҳукумати истеъфосини талаб қилмоқда
22:11 / 02.11.2024
Испанияда сув тошқинлари: яна 10 минг киши табиий офат юз берган ҳудудга юборилади
00:39 / 22.10.2024