Жаҳон | 11:15 / 16.10.2017
22190
2 дақиқада ўқилади

Путин Сурия бўйича чақириқ билан чиқди

Халқаро ҳамжамият урушдан кейин Сурияга қандай ёрдам бериш ҳақида ўйлашни бошлаши лозим, дея маълум қилди Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда Парламентлараро иттифоқ ассамблеясида нутқ сўзлаб.

«Менинг фикримча, халқаро ҳамжамиятга давлатнинг урушдан кейинги тикланиши ҳақида ўйлаб кўриш вақти келди. Минтақанинг бу ва бошқа мамлакатларига ёрдамни қандай шаклда, ҳажмда кўрсатиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига қандай қилиб самаралироқ кўмак кўрсатиш, давлат институтларини мустаҳкамлаш ҳақида фикрлаш вақти келди», - дея унинг сўзларини келтиради «Интерфакс».

Путиннинг сўзларига кўра, парламент ва парламентлараро даражаларда бундай вазифалар муҳокама қилишга муносибдир.

Шунингдек, Путиннинг маълум қилишича, терроризмга қарши кураш фақатгина биргаликда ва яширин мақсадлар ҳамда радикаллардан фойдаланмаган ҳолда амалга оширилиши лозим.

«Биз терроризмга қарши иккиламчи стандартларсиз, яширин мақсадларсиз, радикаллардан фойдаланмаган ҳолда ва, албатта, фақатгина саъй-ҳаракатларни бирлаштириб кураш олиб бориш кераклигига ишонч ҳосил қилганмиз», - дея маълум қилди у.

Унинг таъкидлашича, Россия бир неча маротаба ушбу мақсадда кенг халқаро коалиция яратишга чақирган ва террор билан курашда ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим, деб ҳисоблайди.

Мавзуга оид