Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондан олиб чиқиб кетилган доллар ҳажми 90 фоизга тушиб кетди
Фото: minfin.com.ua
Жорий йилнинг январь-август ойларида Қозоғистонга олиб кирилган доллар ҳажми ҚРдан олиб чиқиб кетилган АҚШ валютаси миқдоридан анча ошди. Ўтган йилда эса сўнгги беш йил ичидаги рекорд маблағ олиб чиқиб кетилганди – 940 млн. доллар. Жорий йилнинг саккиз ойи давомида олиб чиқилган маблағ 90,4 фоизга камайиб, 90,1 млн. долларни ташкил этди, дея хабар бермоқда Ranking.kz агентлиги.
Қозоғистонга 1,8 миллиард доллар олиб кирилди, бу ўтган йилга нисбатан 2,6 баробар кўпдир.
Агентлик маълумотларига кўра, евро ҳам олиб кирилган валюталар ўртасида ўсишни қайд этди - йил бошидан августгача Қозоғистонга 182,3 млн. евро олиб кирилди, бу 2016 йилнинг январь-август ойига нисбатан 65,1 фоизга кўпдир.
Аммо евро ўтган йилга қараганда республикадан ташқарига камроқ олиб чиқиб кетилди – атиги 15,5 млн. евро. 2016 йилда эса сўнгги беш йилдаги энг максимал миқдор қайд этилганди – 97,3 млн. евро.
Мавзуга оид
12:36 / 06.03.2026
Яқин Шарқдаги уруш долларга талабни яна оширди. Нега?
18:35 / 22.02.2026
Навоий ва Тошкент шаҳарларида қалбаки валюталарнинг муомалага киритилишига чек қўйилди
18:54 / 02.02.2026
Жаҳон бозорида олтин ва кумуш нархи қулади
19:50 / 26.12.2025