Сирдарёда 50 минг сўмлик қалбаки пул ясаганлар ушланди
15 октябрь куни фуқаро Ҳ.К. Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Аризада ёзилишича шу куни тунги соат 23:30 ларда ЯТТ «Қамбарова Ойша»га тегишли дўконда савдо қилаётган вақтида, «Эпика» русумли, давлат рақами 10 N 110 FА бўлган автомашинада тўрт нафар номаълум шахслар келиб, ундан 26.000 сўмга нарсалар харид қилиб, тўлов учун 50.000 сўмлик купюра бериб, қайтим олишгани. Улар кетганидан сўнг Ҳ.К.да 50.000 сўмлик купюра ҳақиқий эканлигига шубҳа туғилиб, бу ҳақда ИИБ ходимларига хабар берганлигини маълум қилган, деб хабар беради KUN.UZ’га вилоят ИИБ юридик таъминлаш бўлинмаси.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур ҳолат юзасидан гумон қилинган Мирзараҳматов У.А., Носиров Ф.А., Абдураҳимов А.Ю. ва Гилязов Ф.Х.лар ушланган.
Шунингдек, суриштирув жараёнида У.Мирзараҳматов, Ф.Носиров, А.Абдураҳимов ва Ф.Гилязовлар Тошкент вилояти, Чиноз тумани, «Яллама» МФЙ ҳудудида жойлашган «Балиқ» чойхонасида овқатланиб, 235.000 сўм ичига 1 дона қалбаки 50.000 сўмлик купюрани қўшиб, тўлов қилганликлари аниқланиб, ушбу купюра далилий ашё сифатида олинган.
ВИИБ ЭКБнинг 812-сонли хулосасида, тақдим қилинган 2 дона серия рақамлари бир хил бўлган АW 1617005 серия рақамли 50.000 сўмлик миллий пул купюралари томчи пурковчи рангли принтерда чоп этилганлиги, ушбу технология Ўзбекистон миллий валютасини ишлаб чиқариш техналогиясига мос келмаслиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ хузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан У.А.Мирзарахматов ва унинг жиноий шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси, 2-қисми, «а» банди (қалбаки пул ясаш ва уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:47 / 16.11.2024
Сирдарёда Кувайт бизнеси иштирокида қўшма лойиҳалар амалга оширилади
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
08:00 / 13.09.2024
Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
16:00 / 07.09.2024