Тошкент юридик коллежи ўқувчилари билан учрашув ўтказилди
2017 йил 17 октябрь куни Тошкент юридик коллежида “Юқори билимли, юксак маънавиятли ва ижтимоий фаол ёшлар – мамлакат ва миллат келажаги” мавзусида Юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент давлат юридик университети, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва коллеж ўқувчи-ёшлари иштирокида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувни коллеж директори В.Эргашев кириш сўзи билан очиб берди.
Тадбирда Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири Б.Тошев ва Тошкент давлат юридик университети доценти Р.Қўчқор томонидан давлат ва жамият ривожида ёшларнинг ўрни ва ижтимоийлашуви, ўқувчи-ёшлар онгида ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш юзасидан билдирилган фикрлар баркамол авлодни тарбиялашдек ўта муҳим масалалардан бири эканлигини англатади.
Шунингдек, учрашувда таълим-тарбия, ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш ва уларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраб-авайлаш борасидаги ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ва вазифалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, тадбир сўнгида коллеж ўқувчиларига нопок кимсалар исканжасига тушиб қолган ёшлар ҳаёти акс этган видеолавҳа намойиш этилди.
Тадбирда Учтепа туман прокуратураси, Ички ишлар бўлими ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.
Мавзуга оид
23:10 / 26.03.2018
Тошкент юридик коллежи собиқ директори судда кўрсатма берди
10:58 / 24.11.2017
Тошкент юридик коллежи ишга таклиф қилади
23:00 / 12.10.2017
Тошкент юридик коллежидаги қонли жанжал тафсилотлари. Бир неча кишига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
13:00 / 11.10.2017