Жамият | 13:00 / 11.10.2017
28592
1 дақиқада ўқилади

Тошкент юридик коллежида пичоқлашганлар аввал жиноий ишлар иштирокчилари бўлишган

Тошкент юридик коллежида пичоқлашган ўқувчилар таълим масканининг ички рўйхатида бўлган ва қатор жиноий ишлар иштирокчилари ҳисобланган. NUZ.UZ сайти мухбирининг аниқлашича, пичоқланганидан сўнг, ҳаётдан кўз юмган марҳум Асадбек Парпибоевга нисбатан шу йилнинг сентябрь ЎзР ЖК 109-моддаси, яъни енгил тан жароҳатлари етказиш аломатлари бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлган. 

Совуқ қуролли жанжалда жабрланган яна бир талаба – Раҳматилла Ёрқориев ҳам ЖКнинг 277-моддаси, яъни безорилик аломатлари бўйича очилган жиноий ишга алоқадор бўлган. Айни вақтда мазкур иш Чилонзор туман судида кўрилмоқда. 

Шу йилнинг 6 октябрида курсдошларига оғир тан жароҳати етказган Саидкамрон Саидвалиев эса шу пайтга қадар бирор жиноят содир этмаган, аммо Саидвалиев, Парпибоев ва Ёрқориев ҳам маълум бир ишлари учун коллежнинг ички рўйхатида бўлган. 

Мавзуга оид