Жамият | 09:37 / 17.10.2017
4107
1 дақиқада ўқилади

Ўрта ер денгизида Тунис ҳарбий кемаси ва муҳожирлар қайиғи тўқнашиб кетган, қурбонлар бор

Ўрта ер денгизида Тунис ҳарбий кемаси ва муҳожирлар кетаётган қайиқ тўқнашиб кетиши оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Тунис мудофаа вазирлиги вакили Белҳассан Услатийга иқтибос келтирган ҳолда Tunis Afrique Presse нашри хабар берди.

Таъкидланишича, воқеа 8 октябрда юз берган. Ўшанда 38 кишини қутқариб қолишга муваффақ бўлинган. Куни-кеча қутқарувчилар яна 16 жасадни аниқлашди. Шундан кейин ҳалок бўлганлар сони 34 кишига етган.

Одамлар қидирилиши давом этмоқда. Тунис ушбу ҳолат юзасидан тергов бошлаган. 

Мавзуга оид