БМТ: Тожикистон аҳолисининг 30 фоизи етарли озиқ-овқатга эга эмас
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури ва Миграция бўйича халқаро ташкилоти Тожикистоннинг Нурек шаҳрида Бутунжаҳон озиқ-овқат кунига бағишланган тадбир ўтказди.
«Миграция оқимларининг келажагини ўзгартирамиз. Озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ ривожига сармоя киритамиз» шиори остида ўтказиладиган тадбир қисқа театр томошалари, пазандалик танловлари ва мактаб ўқувчилари ўртасида сурат чизиш орқали озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда қишлоқ туманлари ривожи ўртасидаги боғлиқликни алоҳида таъкидлаб ўтди.
«Мигрантлар ўз давлатлари ва оила аъзолари манфаати йўлида ишлаб чиқариш, ишга жойлашиш имкониятлари, бозорлар, билимлар ҳамда молиявий хизматлардан фойдаланишни оширишга тўғридан-тўғри ҳисса қўшишлари мумкин», - дея таъкидлаб ўтди БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Тожикистондаги вакили Виорел Гуцу.
«Бутунжаҳон озиқ-овқат куни бизга шуни эслатадики, турли давлатларда озиқ-овқат жуда кўп миқдорда бўлгани ҳолда, кўплар учун ундан фойдаланиш ҳамон доимий кураш саналади. Озиқ-овқат хавфсизлигининг йўқлиги даромад олиш учун имкониятлар қидириш мақсадидаги миграция учун кўп ҳолатларда асос бўлади», - дея айтиб ўтди БМТ Миграция бўйича халқаро ташкилотининг Тожикистондаги миссияси раҳбари Драган Алексоски.
Ҳисобот глобал, минтақавий ва миллий даражалардаги маълумотларга эга. Унда таъкидланишича, можаролар, табиий офатлар ҳамда иқтисодий беқарорликлар глобал очарчиликнинг ўсишига сабаб бўлувчи асосий омиллардир.
Тожикистонда 2004 ва 2016 йиллар оралиғида етарли даражада озиқ-овқати бўлмаган инсонлар 41,5% дан 30,1% гача камайган, аммо қамраб олинган шахслар сони унчалик катта миқдорда қисқармади - 2,8 дан 2,6 млн. кишигача.
«Тожикистонга етарли даражада озиқ-овқат истеъмол қилмаслик ҳар йили 41 миллион долларга тушади», - дея айтиб ўтди БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг Тожикистондаги директори Паоло Маттей. «Шу боис, болаларнинг овқатланишига соғлом ва ўқимишлироқ авлод ҳамда, фаровон келажак учун сармоя киритиш жуда муҳимдир».
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024