Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази вазифалари нималардан иборат?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 октябрдаги қарори билан республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг Намунавий устави тасдиқланди.
Қарор билан республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг Намунавий устави иловага мувофиқ тасдиқланди.
Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига Вазирлар Маҳкамасининг “Соғлиқни сақлаш тизимида экспериментни тугаллаш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарорида назарда тутилган тартибнинг қуйидаги қисмлари татбиқ этилади:
ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш;
шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни шифохонага жой л аштириш;
марказлар фаолияти даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази филиалининг Намунавий уставини тасдиқлайди.
Уставга кўра, Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни бажаради:
ўз ихтисослиги бўйича ҳозирги замон халқаро талаблари даражасида касалликларга ташхис кўйиш, уларни даволаш ва олдини олишнинг энг самарали, мураккаб ва юқори технологик усулларига бўлган республика аҳолисининг эҳтиёжини қондиради;
ўз ихтисослиги бўйича кенг тарқалган касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва олдини олишнинг илғор самарали усуллари ҳамда технологияларини ишлаб чиқади ва жорий этади;
Марказнинг филиалларига, шунингдек республика минтақаларида ўз ихтисослиги бўйича маслаҳат-диагностика тиббий ёрдамини кўрсатувчи бошқа шу йўналишдаги муассасаларга (бўлинмаларга) ташкилий-услубий ва илмий-амалий ёрдам кўрсатади;
минтақаларга борган ҳолда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатади;
ўз ихтисослиги бўйича ўзининг юқори малакали мутахассислар мактабини шакллантиради ва ривожлантиради;
Марказ ихтисослиги бўйича тиббиёт соҳасидаги илмий тадқиқотларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига киритади;
дори воситаларини, тиббиёт буюмларини, шунингдек ўз ихтисослиги бўйича ташхис қўйиш ва даволаш усулларини клиник синовдан ўтказади;
хориждаги тиббиёт ҳамжамиятига ўзининг илмий ва технологик ютуқларини тақдим этади;
ўз ихтисослиги бўйича ўзининг илмий, ўқув-услубий ва ахборот-маълумотнома материалларини чоп этади;
тиббиёт кадрларини, шу жумладан клиник ординатурада, базавий докторантурада, докторантурада, катта илмий ходим-изланувчилар институтида тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади;
Марказнинг тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, чет мамлакатларнинг шу йўналишдаги тиббиёт муассасалари иштирокида қўшма илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш учун юқори малакали чет эллик мутахассисларни жалб қилади;
амалий кўникмаларни мустаҳкамлаган ҳолда назарий билимларни ўзлаштириш асосида тиббиёт таълим муассасаларида шу йўналишдаги мутахассисликлар бўйича таълим сифатини оширишга фаол кўмаклашади.
Марказ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат кўмитаси билан келишувга кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тарифларни шакллантириш тартибига мувофиқ ташхис қўйиш ва даволаш сифати бўйича тасдиқланган стандартларга кўра кўрсатиладиган барча турдаги тиббий хизматлар нархларини мустақил равишда тасдиқлайди.
Марказ қуйидагиларга мажбур:
юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож бўлган касалларга ташҳис қўйиш ва уларни даволаш сифати ҳамда стандартларининг ҳозирги замон халқаро талаблари даражасида сақланишини ва ривожлантирилишини таъминлаш;
ўз ихтисослиги бўйича қуйидагиларга юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида аниқланадиган имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга бепул асосда;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (бундан ушбу банднинг тўртинчи хат бошида кўрсатилган шахслар мустасно), шунингдек чет эллик фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга пулли асосда;
Марказнинг филиалларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидаги, вилоятлардаги ва Тошкент шаҳридаги минтақавий бўлинмаларига маслаҳат, услубий ва техник ёрдам кўрсатиш;
ўз ихтисослиги бўйича олдини олиш, ташҳис қўйиш ва даволашнинг янги технологияларини яратиш бўйича илмий тадқиқотларнинг юксак даражада ўтказилишини таъминлаш;
Марказ тиббиёт ходимларининг касбий даражасини, шу жумладан мутахассисларнинг хорижий етакчи тиббиёт таълим муассасаларида ва клиникаларида касалликларга ўз ихтисослиги бўйича ташҳис қўйиш ва уларни даволашнинг замонавий усуллари бўйича стажировкаларини ташкил этиш ҳисобига доимий равишда ошириб бориш ва такомиллаштириш;
Марказ ходимларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатни ташкил этиш шароитларини яратиш ва меҳнатига ҳақ тўлаш, хавфсизлик техникаси тақдим этиш, уларни ижтимоий жиҳатдан таъминлаш ва мақсадли ижтимоий ҳимоя қилиш;
Марказнинг моддий-техник базасини ўз маблағлари ва жалб этиладиган маблағлар ҳисобидан ривожлантириш ҳамда замонавий тиббиёт техникаси ва технологиялари билан мустаҳкамлаш;
мол-мулкдан аниқ мақсадда фойдаланиш, унинг бутлигини таъминлаш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ва статистика ҳисобини ҳамда ҳисоботини юритиш.
Марказда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Марказнинг ўз даромадлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:
аҳолига пулли тиббий хизматлар кўрсатиш;
Марказнинг илмий ва ўқув базасида бошқа тиббиёт муассасаларининг шу йўналишдаги мутахассисларини тайёрлаш;
илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Мавзуга оид
09:57 / 06.05.2022
Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил этилди
20:14 / 05.05.2022
Булоқбоши туманида туғруқ жараёнидаги чақалоқ ўлими бўйича масъуллар лавозимидан озод этилди
19:30 / 05.05.2022
Ўзбекистонда тез ёрдам чақирувлари ривожланган давлатлардагидан 6-7 баравар кўплиги айтилди
19:22 / 05.05.2022