Тиллерсон: АҚШ Афғонистонда тинчлик бўлмагунча у ерни тарк этмайди
АҚШ Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилмагунча бу давлатда қолади, деб айтди АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон. У бу ҳақда Вашингтондаги Стратегик ташаббуслар марказидаги нутқида айтиб ўтди.
"Толиблар ва бошқа ташкилотларга айтадиган сўзимиз шуки, биз Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик тикланмагунча, у ердан кетмаймиз", деб айтган Тиллерсон.
АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий кампанияси АҚШ тарихидаги энг узоқ давом этувчи кампанияси бўлди. У 13 йилдан бери давом этиб келмоқда. АҚШнинг Афғонистондаги энг кўп қўшинлари сони 2010 йилда 140 мингни ташкил қилган. Айни вақтда Афғонистонда 11 мингдан кўпроқ америкалик ҳарбий бор.
Ҳарбий ҳаракатлар вақтида 2300 дан кўпроқ америкалик ҳарбий ҳалок бўлган ва 17 минг 674 нафари яраланган. Шунингдек, халқаро коалициянинг минглаб ҳарбийлари яраланган. Снарядлар портлаши, бомбардимонлар, уйлар бўйлаб ўтказилган тунги рейдлар ва ўзаро отишмалар оқибатида 21 минглик маҳаллий аҳоли ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024