Жамият | 13:07 / 18.10.2017
14020
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда фирибгар ва қидирувдаги шахслар қўлга олинди

«Ласетти» русумли автомашинани ижарага олиб беришни ваъда қилиб, 500 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган фирибгар қўлга олинди.

Юнусобод туманида Юнусобод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда «Ласетти» русумли автомашинани ижарага олиб беришни ваъда қилиб, 500 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Юнусобод туманида 2016 йил 21 декабрь куни, номаълум шахс, 1985 й.т., Шайхонтоҳур тумани, С.Ходжаев кўчасида яшовчи Ш.Х.га «Ласетти» русумли автоуловни ижарага олиб бераман деб ваъда қилиб, 500 АҚШ долларини олиб, воқеа жойидан яширинган эди.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида, ушбу жиноятни, 1982 й.т., Юнусобод 6-3-уйда яшовчи А.Д. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ томонидан фуқаро А.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, Шайхонтоҳур туманида Шайхонтоҳур туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда қидирувда юрган шахс қўлга олинди.

ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар беришича, Шайхонтоҳур туманида 17 октябрь куни, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105 м. 2 қ. (қасддан баданга ўртача шикаст етказиш) билан айбланиб, 2017 йил 4 октябридан қидирувда бўлган, 1989 й.т., Андижон вилояти, Бўз тумани, Ховос МФЙда яшовчи Х.Я. «Корзинка.UZ» супермаркети олдида ушланди.

Мавзуга оид