Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама сиёсатга қайтади
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама мамлакатининг сиёсий ҳаётига қайтишга қарор қилди. У Виржиния ва Нью-Жерси штатлари губернаторлари лавозимлари сайловларида Демократик партия номзодларини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Бу штатларда губернаторлик сайловлари 7 ноябрда бўлиб ўтади ва бу АҚШнинг 2017 йилдаги сиёсий ҳаётидаги энг муҳим ҳодисалар бўлади.
Обама президент лавозимидан кетгач, таътил олиб, деярли омма олдида кўриниш бермай келаётганди.
Кейинроқ у хотирномалар ёзаётгани маълум бўлган, у дерли оммавий чиқишлар қилмаган ва интервьюлар бермаган.
Эътиборлиси, Обама Ричмондда чиқиши маълум қилингандан кейин, бу тадбирга чипта харид қилиш истагида бўлганларнинг турнақатор навбатлари юзага келган.
Қайд қилиш жоизки, Обама АҚШнинг энг кўп ҳақ олувчи собиқ президенти бўлди – унга 2018 йилда ажратиладиган маблағ 1,15 млн долларни ташкил қилади.
Бу маблағлар 1950-йилларда қабул қилинган қонунга кўра ажратилади. Уларга собиқ президентларга тўланадиган пенсиялар, уларнинг офислари ва алоқаларига кетувчи харажатларни қопловчи маблағлар киради. Собиқ президентларни қўриқлаш бу харажатларга кирмайди. Тахминларга кўра, президентларнинг хавфсизлигини таъминлаш солиқ тўловчиларга ўнлаб миллион долларга тушади.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026