Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МРБ раҳбари: КХДР АҚШга бир неча ойдан сўнг ядро зарбаси бериши мумкин
Шимолий Корея АҚШ ҳудудига бир неча ойдан сўнг ядро зарбаси беришга тайёр бўлади. Бу ҳақда МРБ раҳбари Майк Помпео маълум қилди, деб хабар бермоқда Washington Examiner.
Помпеонинг таъкидлашича, ракетани битта жанговар каллакдан учириш имконияти ҳамда кўплаб жанговар каллакларга эга ракеталарни яратиш ўртасида катта фарқ бор.
Унинг аниқлик киритишича, Шимолий Кореянинг ядровий имкониятлари ҳозирда беш йил аввалги ҳолатдан анча жиддий бўлиб, беш ойдан сўнг янада яхшироқ кўриниш олади. Помпеонинг сўзларига кўра, ҳозирнинг ўзида «сўнгги қадам» ҳақида ўйлаб кўриш лозим.
Эслатиб ўтамиз, 19 октябрь куни Пхеньян Вашингтонга «кутилмаган фавқулодда зарба» билан таҳдид қилганди.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026