Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ халатига “қора доғ” туширган шифокор ушланди
Хоразм вилояти руҳий-асаб касалликлари диспансерида психиатр бўлиб ишловчи 1988 йилда туғилган А.Д.ни шу диспансернинг бўлимларидан бирига вақтинчалик мудир этиб тайинлашди. Аммо у ўзига билдирилган ишончни суистеъмол қилиб, шифохонада даволанаётган беморнинг турмуш ўртоғидан 400 000 сўм пул беришини талаб қилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ хабар бермоқда.
Вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, 2017 йил 6 октябрь куни фуқаро Б.Абдуллаевадан талаб қилинган миқдордаги пулни олаётган тамагирнинг қилмиши фош этилди.
Ўзининг ноқонуний иши билан эгнидаги оқ халатига “қора доғ” туширган шифокорга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 24.06.2026
Хоразмда ҳам жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
17:59 / 06.05.2026