Порошенко ҳаёти хавф остида бўлганини маълум қилди
Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, чегара разведкаси сайловолди кампанияси вақтида унинг ҳаётини сақлаб қолган. Бу ҳақда УНН хабар бермоқда.
«Ўзимнинг президентлик кампаниям пайтида Луганскда бўлгандим. Мен Украина хавфсизлик хизматининг Изварино, Довжанскдаги босиб олинган биносидан 200 метр масофада тургандим. Шуни айтишим мумкинки, чегарачилар, чегара разведкаси аскарлари менинг ҳаётимни қутқариб қолишган, шунинг учун мен бугун шу ердаман», - дея маълум қилди давлат раҳбари.
Бундан олдинроқ Олий рада депутати Виктория Войцицкая ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари Украина етакчиси Пётр Порошенконинг хусусий қароргоҳини қўриқлашни кучайтиришгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:07 / 09.05.2024
Порошенко Германияни Украинадан келган эркакларни молиялаштирмасликка чақирди
09:05 / 22.10.2022
Порошенко: Киев Россиянинг Эрон дронларидан фойдаланганини исботлай олади
18:39 / 15.03.2022
Порошенко миллиардер мақомини йўқотди
20:42 / 17.01.2022