Ўзбекистон | 10:43 / 21.10.2017
7438
2 дақиқада ўқилади

Қонунчилик палатаси ва Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур битим томонлар ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш ҳамда хусусий мулкчилик ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли муҳофаза қилишга қаратилган муҳим ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Ҳамкорлик битимида хусусий мулкчиликни ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича эксперт гуруҳларини шакллантириш, Қонунчилик палатасида қабул қилинадиган қонун лойиҳаларининг ишланиши ва қабул қилиниши жараёнларига Савдо-саноат палатаси вакилларини жалб этиш, шунингдек, жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганишда ҳамда қонун ҳужжатларини назорат-таҳлил тартибида ўрганишда палата вакиллари билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб бориш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, тадбиркорлик соҳасига оид қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишида қонун лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш бўйича хулосалар Савдо-саноат палатаси  томонидан тақдим этиб борилиши белгиланмоқда.

Мавзуга оид